Италия клуби билан ЕЧЛ финалида ўйнаш энг яхши совға эмас – Гвардиола

Спорт

image

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола “Интер”га қарши бўлиб ўтадиган Европа Чемпионлар лигаси финали ҳақида фикр билдирди.

“Тўғрисини айтсам, Италия клуби билан Европа Чемпионлар лигаси финалида ўйнаш энг яхши совға эмас. Улар рақобатбардош жамоа. “Реал Мадрид” устидан қозонилган ғалаба кўплаб мақтовларга сабаб бўлади, аммо бизда руҳий тайёргарлик кўришга вақт бор”, дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, Европа Чемпионлар лигаси ярим финалининг жавоб ўйинида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Реал”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Биринчи учрашув 1:1 ҳисобида якунланган эди. Ўз навбатида, “Интер” икки ўйин натижасига кўра, ярим финалда “Милан”ни мағлуб этди (2:0 – меҳмон, 1:0 – уйда).

Европа Чемпионлар лигасининг финал ўйини 10 июнь куни Истанбул шаҳрида “Отатурк Олимпия” стадионида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Чемпионлар лигаси “Манчестер Сити”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг