Куртуа “Реал”нинг “Манчестер Сити”га қарши ўйиндаги асосий муаммосини айтди

Спорт

image
0:00
0:00
download

18 майга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси ярим финалининг жавоб ўйини бўлиб ўтди. “Etihad” стадионида “Манчестер Сити” Мадриднинг “Реал” клубини 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва икки ўйин натижасига кўра, 5:1 ҳисобида зафар қучиб, ЕЧЛ финалига йўл олди.

“Реал”нинг бельгиялик дарвозабони Тибо Куртуа “Ман Сити”га қарши ўйиндаги “Реал”нинг асосий хатосини айтди. 

“Катта муаммо шундаки, биз ҳужумкор ўйин қура олмадик. Имкониятлар ярата олмадик ва “Сити” ўзини янада қулай ҳис қилди. Ўтган мавсумда бизга кичик деталларда омад кулиб боққанди, аммо бу мавсумда ундай бўлмади. Танаффусда учрашувнинг боришини ўзгартира олишга ишончимиз комил эди. Лекин биз энг яхши ўйинимизни кўрсата олмадик ва бу қимматга тушди. Батафсилроқ таҳлил қилиш учун мен ўйинни яна кўриб чиқишим керак. “Сити” ажойиб мавсумни ўтказмоқда, жумладан, миллий чемпионатда ҳам. Шунинг учун максимал кучимизни беришимиз керак эди”, дейди Куртуа.

ЕЧЛнинг дастлабки финалчиси бу Италиянинг “Интер” клуби ҳисобланади. 10 июнь куни Истанбулда “Ман Сити” ва “Интер” мусобақа бош соврини учун баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Тибо Куртуа “Манчестер Сити”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг