Италия давлат мадҳиясини ўзгартирди

Олам

image

Италия ўз давлат мадҳиясига кичик ўзгартириш киритди ва мамлакат учун қуролланишга чақириқдан кейин пайдо бўлган таъкидли “Si!” (Ҳа!) иборасини олиб ташлади. Бу ҳақда бугун, 23 декабрь куни Италия ҳукуматидаги манбаларига таяниб, “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, Мудофаа штаби сўнгги ҳафталарда мадҳиянинг асл нусхасига ишора қилувчи расмий кўрсатмалар берган, бу май ойида расмий газетада эълон қилинган Президент фармонига мувофиқ амалга оширилган.

Сўнгги ўзгаришдан олдин, “Италия биродарлар” мадҳияси қуйидаги сўзлар билан якунланган эди: “Биз ўлишга тайёрмиз, Биз ўлишга тайёрмиз, Италия чақирди! Ҳа!”

Мадҳиядаги “Si!” (Ҳа!) ибораси олиб ташлангаи ҳақидаги хабар биринчи марта бугун, 23 декабрь куни “Il Fatto Quotidiano” газетаси томонидан хабар қилинди ва Мудофаа вазирлиги ва Президент Сержио Маттарелла идорасидаги манбалар томонидан тасдиқланди.

Президент девонидаги манбанинг айтишича, ўзгартириш ҳеч қандай сиёсий сабабга кўра эмас, балки поклик учун қилинган ва асл матнга қўшимча олиб ташланган.

Маълумот ўрнида, “Италия биродарлари” ибораси, шунингдек, Бош вазир Жоржия Мелони партиясининг номи бўлиб, Италия бирлаштирилишидан олдин, 1847 йилда шоир Гоффредо Мамели томонидан ёзилган. Мамели шеърида “Si!” сўзи бўлмаса-да, ўша йили Мишель Новаро томонидан басталанган мадҳияда бу сўз кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия гербини ўзгартиргани ҳақида хабар берилганди. Янги давлат рамзи Дамашқдаги “Al-Ikhbaria” телеканали томонидан намойиш этилган тантанали тадбирда тақдим этилган. Янги гербнинг суратида қанотлари чўзилган қуш ва унинг боши устида учта юлдуз тасвирланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Италия мадҳияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг