Италия Бош вазири рок гуруҳи раҳбарини судга берди
Олам
−
03 Август 2023
3717Италия Бош вазири Жоржия Мелони Британиянинг “Placebo” рок гуруҳи раҳбари Браян Молкони ҳақорат ва туҳматда айблаб, судга берди. Бу ҳақда “La Stampa” газетаси хабар берди.
Айтилишича, жорий йилнинг 10 июль куни Туринда бўлиб ўтган концертда “Placebo” гуруҳ солисти Молко томошабинларга итальян тилида мурожаат қилиб, Мелони номига одобсиз сўзлар айтган ҳамда Бош вазирни “фашист, ирқчи ва нацист” деб атаган.
Манбада айтилишича, Турин прокуратураси концертда жамоат тартиби бузилгани юзасидан аллақачон тергов бошлаган ва унга Бош вазирнинг адвокатлари орқали етказилган аризани ҳам қўшган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида “Италия биродарлари” партиясидан чиққан Жоржия Мелони Бош вазир лавозимини эгаллаб, ҳукуматни бошқарган биринчи аёл раҳбарга айланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь