Италиядаги сайловда ўнглар ғалаба қозонди. Ҳукумат бошига илк бор аёл киши келади

Олам

image

Италия парламенти сайловларида ўнглар коалицияси ҳар икки палатада ҳам тахминан 44 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.

Сайлов натижаларига кўра, Италиянинг энг йирик партияси “Италия биродарлари” (тахминан 26 фоиз) етакчиси Жоржия Мелони Италия Бош вазири бўлиши кутилмоқда. У Италия Вазирлар Кенгашини бошқарадиган биринчи аёл бўлади.

Ҳукуматнинг ўзи, “Politico”га кўра, Иккинчи жаҳон урушидан бери (яъни Муссолини давридан бери) энг ўнглардан иборат бўлади.

Демократик партия бошчилигидаги марказий сўл коалиция 26 фоизга яқин овоз тўплади.

Жоржия Мелони бошқа нарсалар қаторида ноқонуний иммиграция ёки ЛГБТ ҳуқуқларининг кенгайиши, шунингдек, бир текис солиқ шкаласининг жорий этилишига қарши чиққан ўта ўнг сиёсатчи сифатида обрўга эга. Шу билан бирга, Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин Мелони, Италиянинг ўнглар партияларининг бошқа раҳбарларидан фарқли ўлароқ, Киевни ва Ғарбнинг позициясини аниқ қўллаб-қувватлади.

2018 йилда бўлиб ўтган сўнгги сайловларда “Италия биродарлари” бор-йўғи 4 фоизга яқин овоз олганди. Партиянинг нуфузи ортиши сўнгги йилларда коалицион ҳукуматда иштирок этмаётган кам сонли мухолифат партияларидан бири бўлгани билан боғлиқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Италия

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг