Италия Бош вазири коронавирусга қарши курашда рэпердан ёрдам сўради
Олам
−
20 Октябрь 2020
5287Италия Бош вазири Жузеппе Конте мамлакатда СОVID-19 тарқалишига қарши курашда ёрдам сўраб, италиялик рэпер Федез ва унинг турмуш ўртоғи - блогер Кьяра Ферраньига мурожаат қилди. Бу ҳақда РЕН ТВ хабар берди.
Конте улардан ёшларга ҳимоя ниқоблари тақишни ўргатишда ёрдам сўраган. Чунки, кўпчилик ҳанузгача коронавирус фақат қариялар учун хавфли деб ўйлайди.
Бош вазир билан суҳбатдан сўнг Федез обуначилари учун ёшларни ниқоб тақишга тарғиб қилувчи видео тасвирга олган.
Унинг таъкидлашича, ниқоб тақиш билан улар нафақат ўзларини, балки оилаларини ҳам
коронавирусдан ҳимоя қилишади.
Маълумот учун, рэпер ва унинг турмуш ўртоғи ижтимоий тармоқларда жами 33 миллион обуначига эга.
Аввалроқ, Италиянинг барча шаҳарларида коронавирусга қарши курашиш мақсадида комендантлик соати жорий қилиниши ҳақида маълумот бергандик.
Сўнгги маълумотларга кўра, Италияда коронавирусга чалинганлар сони 424 мингдан ошган. 253 мингдан кўп киши соғайиб кетган. 36 минг 616 киши вафот этган.
Дунёда коронавирус юқтирганлар 40 миллиондан ошган. 27,7 миллион бемор соғайган. 1,12 миллион одам вирус қурбони бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь