Истеъфога чиққан Президент Мексикадан бошпана топди

Олам

image
Давлат тўнатиришидан огоҳлантирган Президент истеъфога чиқди north_east

Давлат тўнатиришидан огоҳлантирган Президент истеъфога чиқди

Боливия Президенти лавозимидан истеъфога чиққан Эво Моралес Мексикага учаётганини ва унга сиёсий бошпана берилганини маълум қилди.

"Биродарлар ва опа-сингиллар, мен Мексикага учяпман. Бизнинг ҳаётимизни сақлаб қолиш учун бошпана берган ушбу қардош мамлакатнинг беғараз ҳукуматига миннатдорчилик билдираман", деб ёзди у Twitterда.

Моралеснинг таъкидлашича, у "сиёсий сабабларга кўра мамлакатдан чиқиб кетаётганидан хафа". "Тез орада мен янги куч ва қувват билан қайтаман", дея қўшимча қилди у.

Мексика ташқи ишлар вазири Марсело Эбрард Моралес самолётда эканлигини тасдиқлади. "Мексика ҳаво кучларига тегишли самолётда Эво Моралес учиб кетди”, деб ёзди Twitter’даги саҳифасида. 

Халқаро анжуманларга кўра, уни Мексика ҳимоя қилади. Унинг ҳаёти ва соғлиғи хавф остида эмас. 

Аввалроқ, Мексика ташқи ишлар вазири Марсело Эбрард Боливия Президенти Эво Моралесга сиёсий бошпана беришга тайёрлигини билдирганди. 

Маълумки, Мексика биринчи бўлиб Моралесни Президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклаган.

Эслатиб ўтазмиз, Боливия Президенти Эво Моралес истеъфога чиқишини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Боливия мудофаа вазири Хавер Савалета ҳам 11-ноябрь куни истеъфога чиқишга қарор қилганини эълон қилди.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Мексика Эво Моралес

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made