Истанбулдаги суд биносида қуролли ҳужум юз берди (видео)

Олам

image

Бугун, 6 февраль куни Истанбулдаги Чағлаян туман суди биносида ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда Туркия Ички ишлар вазири Али Ерлиқоя ўзининг ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Ҳужум суд биносининг C дарвозаси олдидаги назорат пунктида уюштирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум уюштирган 2 киши ҳам ҳалок бўлган. Ҳодиса оқибатида 6 киши жароҳатланган, уларнинг 2 нафари полиция ходими. Воқеадан кейин Ички ишлар вазири баёнот берди.

Вазирнинг айтишича, ҳужумчилар (1 аёл ва 1 эркак) DHKP/C  террор ташкилоти аъзоси экани аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 январь куни икки нафар қуролланган шахснинг Истанбулдаги черковлардан бирига ҳужум қилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлган эди. Кейинчалик улар Россия ва Тожикистон фуқаролари бўлгани ва Истанбулдаги суши ресторанларидан бирида ишлагани аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул ҳужум Чағлаян

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг