Истанбулдаги бўронда неча киши ҳалок бўлгани маълум қилинди 

Олам

image

Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўрон оқибатида жабрланганлар сони 38 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кожа маълум қилган.  

Шаҳар расмийлари кучли шамол туфайли вайрон бўлган томлар қолдиқлари остида тўрт киши ҳалок бўлгани ва 19 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берган. 

“Табиий офат натижасида 38 киши тан жароҳати олди, яна 4 киши ҳалок бўлди”, дейилади Кожанинг баёнотида. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 ноябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида кучли шамол эсганди. Шу туфайли Босфор бўғозида кемалар ҳаракати тўхтатилганди. Шунингдек, Turkish Airlines’нинг бир неча самолётлари Истанбулга қўна олмай, Анқара ва Измирга жўнатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия бўрон

Баҳолаганлар

238

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг