Истанбулда портлаган бинода икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Олам
−
12 Октябрь 2022
11479Туркиянинг Истанбул шаҳрида жорий йилнинг 9 октябрь куни содир бўлган портлашда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Haberturk” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Истанбулнинг Кадикўй туманидаги 3 қаватли бинода содир бўлган портлаш ва ёнғин оқибатида ҳалок бўлган уч кишидан икки нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлган.
Ҳодиса оқибатида Ўзбекистонда туғилган А.К. касалхонага ётқизилди. Унинг 68 ёшли отаси, 10 ёшли қизи ва яна бир номаълум шахс вафот этган.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги жароҳатланган фуқаронинг аҳволи ҳақида маълумот олгани ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини мамлакатга жўнатиш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
Фожиа 9 октябрь куни Кадикўй ҳудудида содир бўлганди. Портлашнинг дастлабки сабаби маиший газ сизиб чиқиши деб аталди, бироқ ҳозир ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳужум версиясини синчиклаб текширмоқда. Терговчилар аллақачон 30 нафар гувоҳни сўроқ қилишган, процессуал чоралар давом этмоқда.
Ёнғинни ўчиришга жами 56 нафар ўт ўчирувчи ва 19 та техника жалб этилган бўлиб, аланга 3 соат ичида бартараф этилган. Олов ўчирилгач, бинодан уч кишининг жасади топилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь