Истанбулда бир кечада 29 марта зилзила бўлди. Одамлар саросимада

Олам

image

Туркиянинг энг йирик шаҳри Истанбулда дақиқа сайин зилзила хавфи ортиб бормоқда. 

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 26 сентябрь куни Истанбулда 5,5 балли кучли зилзила қайд этилган эди. Зилзила натижасида Авжилар мавзесида жойлашган масжиднинг минораси қулаб тушди. Шунингде, кўплаб турар жой бинолари жиддий зарар кўрди. Айни вақтда зилзиладан зарар кўрган иншоатлар сони 473 тани ташкил этмоқда. 

56 та мактаб деворларида зилзиладан кейинги ёриқлар пайдо бўлган. Уларнинг 14 таси фаолияти тўхтатилди. 

Одамлар ўз уйида ўтиришга, тунашга қўрқиб қолган. Минглаб истанбулликлар 28 сентябрь тонгини кўчаларда қаршилади. Бугун тонггача 29 та турли даражадаги ер силкинишлари қайд этилди. Улар орасида энг юқори кўрсаткич 2,7ни ташкил этмоқда. 

Мутахассислар бундай кичик силкинишлар давом этишини, аммо уйи зарар кўрмаганлар ўз уйларида қолишлари мумкинлигини таъкидламоқда. 

Маҳаллий телеканалларда тинимсиз зилзилага ҳозирлик борасида хабарлар, эслатмалар эфирга узатилмоқда. Унда зилзилага ҳозирлик сумкаси тайёр ҳолатда бўлиши кераклиги айтилмоқда. 

Маълумот ўрнида, мамлакат фавқулодда вазиятлар хизматлари томонидан йирик боғлар ва майдонларда чодирлар тикилиб, аҳолининг хавфсиз ҳудудда тунашига шароит яратилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Истанбулдаги зилзилада ўзбекистонликлар зарар кўрмаганини маълум қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Зилзила

Баҳолаганлар

189

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг