Истанбулда 6 балли кучли зилзила қайд этилди

Олам

image

Бугун, 26 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 13:59 да Туркиянинг Истанбул шаҳрида кучли зилзила қайд этилди. Маълум қилинишича, зилзила кучи 5,8 бални ташкил қилгани айтилмоқда. Жароҳатланганлар ва қурбонлар бўйича расмий маълумотлар йўқ. 

Биринчи ер силкинишидан 8 дақиқа ўтиб, яна 4 баллик зилзила қайд этилди. Мактаблар ва шифохоналар эвакуация қилинди. Одамлар кўчаларга чиқди. Бир неча дақиқа телефон алоқаси узилди. 

Зилзила оқибатида Истанбулнинг Авжилар мавзесидаги масжид минораси қулаб тушди. 

Айни вақтда Истанбул фавқулодда вазиятлар идораларига зилзилада жароҳатланиш билан боғлиқ мурожаат келиб тушмаган. Шаҳарда зилзила оқибатлари ва кўрилган зарар ўрганилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Зилзила

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг