“Истанбул Башакшеҳир” саралашда муваффақиятсизликка учради

Спорт

image

Кеча, 28 август куни Конференциялар лигаси саралаш босқичининг ҳал қилувчи учрашуви бўлиб ўтди. Унда Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” ва Руминиянинг “Университатя Крайова” жамоалари ўзаро тўқнаш келди.  Учрашувда 3-1 ҳисобида руминияликлар фойдасига ҳал бўлди. Натижада мағлубиятга учраган истанбулликлар турнир гуруҳ босқичи йўлланмасидан маҳрум бўлди.

Баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Элдор Шомуродов тўлиқ, 90 дақиқа ўйнаган бўлса, Аббосбек Файзуллаев 63-дақиқада ўйинга қўшилди. Sofascore ушбу баҳсда ҳаракат қилган Элдор Шомуродовнинг ҳаракатларига 6,1 баҳо қўйди. Файзуллаев эса 6,7 баҳога лойиқ кўрилган.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомурадов ва Аббосбек Файзуллаев ҳам Темур Кападзенинг “CAFA Nations Cup-2025” турнири учун кенгайтирилган қайдномасига киритилган. Легионерлар жорий йилнинг 31 август куни бўлиб ўтадиган “Эюпспор” жамоасига қарши ўйиндан сўнг терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Элдор Шомуродов Аббосбек Файзуллаев Истанбул Башакшеҳир Университатя Крайова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг