Исроилнинг қочқинлар лагерига ҳужуми оқибатида 40 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Исроил кучлари Рафаҳ шимоли-ғарбидаги Тал ас-Султон ҳудудидаги чодир лагерига ҳужум қилди. Қочқинлар лагерини бомбалаш оқибатида камида 35 фаластинлик ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар кўп. Бу ҳақда Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Кейинроқ WAFA ахборот агентлигининг аниқлик киритишича, Исроилнинг қочқинлар лагерига ракета ва бомбали ҳужуми оқибатида қурбонлар сони 40 нафарга етган. Агентлик чодир лагерига камида саккизта ракета урилганини ёзди. Ҳужум оқибатида чодирлар шаҳарчасида ёнғин чиқди ва чодирлардаги кўплаб одамлар тириклайин ёниб кетди.

Ўз навбатида, “Al-Jazeera” телеканали Тал ас-Султон ҳудудига ҳужум Жабалия ва Нусейрат қочқинлар лагерлари ҳамда Ғазо шаҳрининг бомбардимон қилиниши билан бир вақтда содир бўлганини хабар қилди. Охирги 24 соат ичида камида 160 киши ҳалок бўлди.

 “Ишғол кучларининг Ғазодаги соғлиқни сақлаш тизимини атайлаб йўқ қилишлари оқибатида ҳудуддаги шифохоналар бунчалик кўп ярадор ва жароҳатланганларга дош бера олмаяпти", деб таъкидлайди Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти.

Эслатиб ўтамиз, кеча 26 май куни ҲАМАС Ғазо секторининг жанубида жойлашган Рафаҳ шаҳри ҳудудидан Исроил томон саккизта ракета учирган эди. Уларнинг бир қисми Исроил ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан тутиб олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил ҳужум Рафаҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг