ҲАМАС Исроилга ракета ҳужуми уюштирди

Олам

image

ҲАМАС Ғазо секторининг жанубида жойлашган Рафаҳ шаҳри ҳудудидан Исроил томон саккизта ракета отди, уларнинг бир қисми Исроил ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан тутиб олинди. Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари матбуот хизмати яҳудий давлатининг марказий қисмидаги ҳаво ҳужуми ҳақидаги огоҳлантиришдан сўнг маълум қилди.

"Яқинда Исроил марказида янграган сиреналар ортидан Рафаҳ ҳудудидан Исроил ҳудуди томон саккизта ракета учирилди. Бир нечта ракеталар ЦАХАЛ ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан тутиб олинди", дейилади баёнотда.

Кан радиостанциясининг қайд этишича, мамлакатнинг марказий қисмида сўнгги тўрт ой ичида биринчи марта ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган.
ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти бўлмиш “Иззиддин ал-Қассам” бригадаси Тель-Авивга ракета ҳужуми уюштиришга уринганини маълум қилди.

“Иззаддин ал-Қассам” бригадалари Исроилнинг тинч аҳолига қарши тажовузига жавобан Тель-Авивга ракета ҳужуми уюштирди”, дейилади ҳаракат баёнотида.

Исроил армияси матбуот хизмати 29 январь куни мамлакат марказида сиреналар ёқилганини хабар қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ҲАМАС Рафаҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг