Исроилнинг Иорданиядаги элчихонаси яқинида отишма рўй берди
Олам
−
24 Ноябрь
2593Бугун, 24 ноябрь куни Исроилнинг Иорданиядаги элчихонаси яқинида содир бўлган отишмада уч нафар хавфсизлик хизмати ходими яраланди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Иорданиянинг “Petra” ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳужумчи пойтахт Амманнинг Рабиа ҳудудида ишлаётган полиция патрулига қарата ўқ узган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жавоб ўқини узган ва жиноятчи ўлдирилган. Полиция Аммандаги отишма содир бўлган Рабиа ҳудудини ўраб олган ва маҳаллий аҳолини уйларини тарк этмасликка чақирган. Айни пайтда ярадорларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ғазо секторида уруш бошланганидан бери Исроилнинг дунёнинг турли мамлакатларидаги дипломатик ваколатхоналарига бир неча бор ҳужумлар уюштирилди. Шундай қилиб, октябрь ойида Дания ва Швецияда Исроил элчихоналари яқинида портлаш ва отишмалар содир бўлди. Сентябрь ойида Мюнхендаги Исроил бош консуллиги яқинида отишма содир бўлган эди. Июнь ойида бир киши Исроилнинг Белграддаги элчихонасини қўриқлаётган сербиялик полициячига қарата ўқ узганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Афғонистоннинг Бағлон вилоятидаги масжидда номаълум шахслар намоз ўқиётган 12 кишини отиб ташлагани ҳақида хабар берилганди. Бағлон вилояти полицияси бошқармаси бошлиғи Абдул Қаюр Ғодимнинг сўзларига кўра, хавфсизлик кучлари ҳодиса бўйича бир нечта гумонланувчини ҳибсга олган ва жиноят иши юзасидан тергов бошланган. Ҳозирча ҳеч бир экстремистик гуруҳ ушбу воқеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
LiveБарчаси