“Исроилнинг дезинформацион кампанияларига ишонманг”. Туркия Кацнинг иддаоларини рад этди
Олам
−
17 Август
4412Олдинроқ, Исроил Ташқи ишлар вазири Исраэль Кац Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни ҲАМАС сиёсий бюроси собиқ раҳбари Исмоил Хониянинг ўғилларига отасининг пулларини бермаганликда айблаганди. Расмий Анқара бундай иддаони рад этди ва Исроилнинг дезинформация кампанияларига ишонмасликка чақирди. Бу ҳақда Туркия Президенти ҳузуридаги дезинформацияга қарши кураш алоқа маркази идораси баёнот берди.
“Кацнинг даъвоси ҳақиқатга тўғри келмайди. Исроил суиқасди оқибатида Эронда шаҳид бўлган ҲАМАС сиёсий бюроси раиси Исмоил Хониянинг даъво қилинганидек турк банкларида омонатлари йўқ. Президентимиз жаноб Ражаб Тойиб Эрдўған Хониянинг ўғиллари Абдул Салом ва Ҳаммомни қабул қилиб, Хониянинг шаҳид бўлиши муносабати билан таъзия билдирди”, дейилади хабарда.
Идорага кўра, қабул чоғида Исроил Ташқи ишлар вазири Кац айтган масала кўтарилмаган.
“Исроил томонидан Фаластиндаги геноцидни қонунийлаштириш ва дунё жамоатчилик фикрини манипуляция қилиш мақсадида олиб борилаётган дезинформацион кампанияларга ишонманг”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 10 август куни Истанбулда Хониянинг ўғиллари Абдул Салом ва Ҳаммомни қабул қилганди.