Эрдўған Хониянинг ўғилларига отасининг пулларини бермади – Исроил ТИВ
Олам
−
17 Август
13073Исроил Ташқи ишлар вазири Исраэль Кац Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҲАМАС сиёсий бюросининг собиқ раҳбари Исмоил Хониянинг ўғилларига отасининг пулларини қайтаришдан бош тортганини даъво қилди. Бу ҳақда у X’даги саҳифасида ёзди.
"Шу ҳафта Эрдўған ва отаси номидаги Туркиядаги банк ҳисобларидаги 3 миллиард долларни талаб қилиш учун унинг олдига келган Исмоил Ҳаниянинг ўғиллари ўртасида можаро келиб чиқди. Эрдўған уларга пул беришдан бош тортган”, деб ёзди Кац.
Шунингдек, Исроил Ташқи ишлар вазири “Шатти қочқинлар лагерида туғилган Хония қандай қилиб шундай катта бойликни тўплаган”инир сўроқ остига олган.
“Ғазодаги қанча фаластинликлар уларга пул тушса, фаровон ҳаёт кечириши мумкин эди? Ва асосийси: Эрдўғаннинг пулга нима алоқаси бор? "Пул ортидан боринг" – бу машҳур ибора. Бундай ҳолда, манзил аниқ бўлади”, дейди Кац.
Эслатиб ўтамиз, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 10 август куни Истанбулда Хониянинг ўғиллари Абдел Салам ва Ҳаммомни қабул қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь