Исроилдаги ўзбекистонликларга эҳтиёт чораларини кўриш тавсия қилинди

Жамият

−

image

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мазкур мамлакатда бўлган ўзбекистонликларга эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилди.

Элчихона Исроилдаги мавжуд хавфсизлик вазияти муносабати билан қуйидаги эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилди:

  • Исроилнинг айрим ҳудудларига боришдан сақланинг.
  • Исроил расмийлари ва Ўзбекистон элчихонаси хабарлари ва расмий хабарларини кузатиб боринг. Исроил Уй олди қўмондонлиги (Ҳоме Фронт Cомманд)дан билдиришномалар ва огоҳлантиришлар олиш учун унинг мобил иловаси ёки веб-сайти орқали рўйхатдан ўтинг.
  • Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юринг. Фавқулодда вазиятларда бу сизга тезроқ ёрдам олишга ёрдам беради.
  • Имкон қадар оломондан қочинг ва жамоат жойларига ташриф буюришдан чекланинг.

Ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига қуйидаги алоқалар орқали мурожаат қилиш тавсия этилган:

Фавқулодда телефон:

  • 03-672-2466
  • 03-672-2371
  • 03-758-5075
  • 03-758-5076

Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун:

  • 054 485 1397

Электрон почта

  • il.uzembassy@mfa.uz

Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг