Исроилда Нетаньяху ҳукуматига қарши йирик намойиш бўлиб ўтди
Олам
−
23 Июнь
9520Кеча, 22 июнь куни Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида мамлакатнинг Бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳукуматига қарши намойиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ynet” хабар берди.
Нашрга кўра, намойишда 150 мингга яқин одам иштирок этган ва бу 2023 йилнинг октябрь ойидан бери кузатилган энг йирик қаршилик ҳаракатидир. Намойиш иштирокчилари кўтариб олган плакатларда “Ўт очишни тўхтатинг ва ҳаётни сақлаб қолинг” деган ёзув акс этган. Намойишчиларнинг чақириқлари Исроилда бир неча ойдан бери давом этаётган шу каби митинглардаги чақириқлардан фарқ қилмади. Улар Бош вазир Биньямин Нетаньяху ҳукуматини танқид қилиб, ҲАМАС томонидан қўлга олинган исроилликларни ўлик ҳолда эмас, тирик ҳолда қайтариш бўйича келишувга эришишни талаб қилди.
Манбанинг расмий маълумотларига кўра, Ғазо секторида 120 га яқин исроилликни ушлаб туришда давом этмоқда. Бироқ, “The Wall Street Journal” нашри асирлардан фақат 50 га яқини тирик бўлиши мумкинлигини ёзган.
Намойишлар фонида Исроилнинг учта йирик жамиятларидан бири бўлган “Shin Bet” ташкилотининг собиқ раҳбари Юваль Дискин Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуни мамлакат тарихидаги “энг ёмон ва энг муваффақиятсиз бош вазир” деб атади. 2005 йилдан 2011 йилгача “Shin Bet” разведка агентлиги бошлиғи лавозимида ишлаган Дискин имкон қадар тезроқ сайловлар ўтказилишини талаб қилди.
"Кўп вақтдан бери мен намойишларга қўшилиш сўровларини рад этиб келаётгандим. Ичимдаги бир нарса менга ҳали вақт эмаслигини, балки уруш пайтида ҳукуматни ўзгартириш тўғри эмаслигини ва бирдамлик энг муҳим эканлигини айтди. Аммо мен ҳар куни ҳукуматнинг фойдасиз иш қилаётганини биламан. Шу ўринда ҳукуматнинг тўлиқ ғалаба ҳақидаги ёлғони ҳайратга солади”, деган Дискин “The Times of Israel”га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил собиқ мудофаа вазири ва бош вазир ўринбосари Бенни Ганс истеъфога чиқишини, яъни Бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг ҳарбий идорасини тарк этишини эълон қилиб, Бош вазирни Ғазо сектори учун урушдан кейинги стратегияни ишлаб чиқиш заруратидан шахсий ва сиёсий манфаатларини устун қўйганликда айблаганди. Сал ўтиб Нетаньяху ҳарбий ҳукуматни тарқатиб юборди.