Бенни Ганц Нетаньяху ҳукуматини тарк этди

Олам

image

Исроилда мухолифат етакчиларидан бири Бенни Ганц истеъфога чиқишини, Бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг  ҳарбий кабинетини тарк этишини эълон қилди. Бу ҳақда у кеча, 9 июнь куни матбуот анжуманида маълум қилди.

“Нетаньяху бизни ҳақиқий ғалабага олдинга силжишимизга тўсқинлик қилмоқда”, деган Ганц.

Сиёсатчи ҳукуматни тарк этиш қарорини "қийин ва оғриқли" деб атади. Биньямин Нетаньяхунинг асосий сиёсий рақиби ҳисобланган Ганцга кўра, у саккиз ой аввал, ҳарбий кабинетдаги вазирлик лавозимини тарк этаётганининг сабаби мамлакатдаги вазият ва қарор қабул қилиш хонаси ўзгарганидир. 

Шу билан бирга, Ганц Нетаньяхуни Ғазо сектори учун урушдан кейинги стратегияни ишлаб чиқиш заруратидан шахсий сиёсий манфаатларини устун қўйганликда айблади.

"Тақдирий стратегик қарорлар сиёсий сабабларга кўра қатъиятсизлик ва кечикишлар билан қабул қилинади", деб таъкидлади мухолифатчи сиёсатчи.

У Бош вазирни яқин ойларда сайлов ўтказишга чақирди.

"Мен Нетаньяхуга мурожаат қиламан: сайловлар учун келишилган санани белгиланг", дейди Ганц.

Май ойи ўрталарида Бенни Ганц Нетаньяхуга ультиматум қўйиб, агар мамлакат Бош вазири 8 июнгача Ғазо секторида урушдан кейинги вазиятни тартибга солиш режасини тақдим қилмаса, истеъфога чиқишини маълум қилган. 

Ўз навбатида, 8 июнь куни Биньямин Нетаньяху Бенни Ганцни уруш кабинетида ишлашни давом эттиришга  чақирди. 

“Ҳозир бўлиниш эмас, бирдамлик вақти”, деб ёзди Исроил Бош вазири Х ижтимоий тармоғида.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Бенни Ганц Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг