Исроил яна фаластинликларни ўлдиришни бошлади. Бугун ҳалок бўлганлар 32 нафарга етди

Олам

image

1 декабрь куни Исроил ҲАМАС билан сулҳ бузилганини эълон қилиб, ҳарбий ҳаракатларини қайтадан бошлади. "Al-Jazeera" телеканали  Ғазода Исроилнинг янги зарбаларидан ўнлаб одамлар ҳалок бўлганини маълум қилди.

Унга кўра, Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугунги зарбаларда 32 киши ҳалок бўлгани, кўплаб тинч аҳоли вакиллари жароҳат олганини тасдиқлаган. Ижтимоий тармоқларда Исроил армияси томонидан Ғазонинг Хон Юнус ва Дабалия шаҳарларига берган авиазарбалари акс этган видеолар пайдо бўлган.

Исроил Ғазонинг жанубий қисмидаги одамларни эвакуация қилишга чақирувчи варақаларни ташлаб, ҳужум кенгаяётганини билдирган.

Халқаро воситачилар, шу жумладан, Қатар, Миср ва АҚШ томонлар ўртасида сулҳни қайта тиклашга чақирган. ҲАМАС бошланган уруш учун Исроилни айблаган. Ўз навбатида Исроил ҲАМАС сулҳни бузганини иддао қилмоқда.

Маълумот учун, айни пайтгача Исроилнинг Ғазога ҳужуми оқибатида 15 мингдан ортиқ фаластинлик қурбон бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил сулҳ қатлиом

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг