Исроил ўзининг коронавирусга қарши вакцинаси синовларини бошлайди
Олам
−
26 Октябрь 2020
3268
Тез кунларда Исроил ўзининг коронавирусга қарши вакцинаси синовларини бошлайди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлигининг Facebook саҳифасида хабар берилган.
Таъкидланишича, синовлар 1 ноябрдан бошланади.
Маълумот учун, 18 сентябрда Исроил қайта карантин жорий қилган. 25 сентябрда уни кучайтирган.
Унга кўра, фуқаролар уйларидан зарур сабабларсиз чиқиши, меҳмонга бориши, гуруҳ бўлиб йиғилиши тақиқланади.
Исроилда коронавирусга чалинганлар 310 мингдан ошган. 2 минг 397 нафар бемор вирус қурбони бўлган.
Дунёда 43 миллиондан ортиқ коронавирус билан боғлиқ ҳолат рўйхатга олинган. 31 миллиондан кўп бемор соғайиб кетган. 1 миллиондан зиёд одам вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, коронавирусга қарши вакцина дунёда биринчи бор Россияда рўйхатдан ўтказилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь