Исроил Ўзбекистон ва Озарбайжон билан иттифоқ тузади
Жамият
−
14 Сентябрь 2023
4792Исроил Озарбайжон ва Ўзбекистон билан озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича альянслар тузиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида TPS хабар берди.
Исроил қишлоқ хўжалиги вазири Ави Дихтер Ўзбекистон ва Озарбайжон билан биргаликда буғдой етиштириш ва ишлаб чиқариш бўйича ният декларациясини имзолади.
"Биз Қишлоқ хўжалиги вазирлигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича илгари сураётган қарашларимиз доирасида аксарияти Исроилда ишлаб чиқарилмайдиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини таъминлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташламоқдамиз", деган Дихтер ҳужжатни имзолаганидан кейин.
"Глобал ноаниқлик ҳукм сураётган ушбу даврда кўплаб давлатлар умумий манфаатлар асосида биз билан олға боришдан манфаатдор. Биз Исроил ва бошқа давлатлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишда давом этамиз ва шу орқали мамлакатимиз фуқароларининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаймиз", дея қўшимча қилган у.
Treat the Wheat деб номланган ташаббусга кўра, Исроил буғдой импорти эвазига ўзининг қишлоқ хўжалиги технологияси ва билимларини таклиф қилади. Вазирлик баёнотида айтилишича, Исроил Европа ва Африкадаги давлатлар билан ҳам шундай шартномалар имзолаш ниятида. Мамлакат мунтазам истеъмол қилиш ва фавқулодда вазиятлар учун ғалла захираларини кенгайтиришга интилмоқда.
Шуниси эътиборга лойиқки, Исроил буғдойнинг 90 фоизини импорт қилади.
Кўпгина мамлакатлар томчилатиб суғориш, тузсизлантириш, экинларни ҳимоя қилиш, аниқ деҳқончилик, тупроқни яхшилаш каби Исроил қишлоқ хўжалиги инновацияларига, шунингдек, Исроилнинг турли қишлоқ хўжалиги стартаплари томонидан ишлаб чиқилган самарадорлик ва барқарорликни ошириш усулларига қизиқиш билдирмоқда.
Марказий Осиё давлатлари билан потенциал озиқ-овқат хавфсизлиги иттифоқи халқаро ғалла савдосида коронавирус пандемияси ва Украинадаги вазият туфайли юзага келган узилишлар фонида юзага келди. Ўшандан бери мамлакатлар халқаро озиқ-овқат манбаларини диверсификация қилиш чораларини кўрдилар.
Акобир Сайидов
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь