Исроил ўлдирган “Ҳизбуллоҳ” етакчиси ким эди?
Олам
−
24 Ноябрь 2025 5630 2 дақиқа
Кеча, 23 ноябрь куни Исроил армияси Байрут четидаги ҳудудга қилинган зарба натижасида “Ҳизбуллоҳ”нинг энг юқори ҳарбий амалдори Ҳайсам Али Табатабoийни ўлдирди. Ҳужум бир йиллик ўт очишни тўхтатиш келишувига қарамай амалга оширилди.
Унинг ўлими ҳақида дастлаб Исроил армияси хабар берди. Кейинроқ “Ҳизбуллоҳ” ҳам унинг ҳалок бўлганини тасдиқлаб, уни “буюк қўмондон” деб атади ва “ўзининг муборак умрининг охирги дақиқаларигача исроиллик душманга қарши курашган”, деб таърифлади.

Исроил 2023 йил октябридан 2024 йил ноябригача давом этган уруш давомида “Ҳизбуллоҳ” раҳбариятининг кўп қисмини йўқ қилган эди. 2024 йил ноябрида АҚШ воситачилигида оташкесим келишуви имзоланган.
Бироқ Исроил билан бўлган сўнгги урушдан сўнг гуруҳнинг бош штаб бошлиғи этиб тайинланган Табатабoий оташкесимдан кейин катта даражадаги “Ҳизбуллоҳ” раҳбарига қарши амалга оширилган амалиётда ўлдирилди.
Ливанлик юқори мартабали хавфсизлик манбасига кўра, Табатабоий 1968 йилда Ливанда эронлик илдизларга эга отадан ва ливанлик онадан туғилган. У “Ҳизбуллоҳ”нинг асосчиларидан бўлмаган, аммо унинг “иккинчи авлоди”га мансуб бўлиб, гуруҳ билан бирга Сурия ва Ямандаги иттифоқдошлари ёнида жанг қилган.

Исроил армияси маълум қилишича, Табатабоий 1980 йилларда “Ҳизбуллоҳ”га қўшилган ва элита ҳарбий бўлинма ҳисобланган “Радвон кучлари” ҳамда бошқа бир қанча муҳим лавозимларни эгаллаган. Исроил ўтган йили Ливанда қуруқликда операция бошлашидан олдин “Радвон кучлари”нинг раҳбарларини йўқ қилган эди.
Ўтган йилги уруш давомида Табатабоий “Ҳизбуллоҳ”нинг операциялар бўлимига раҳбарлик қилган ва бошқа юқори мартабали қўмондонлар йўқ қилинган сари лавозим жиҳатидан кўтарила бошлаган.
“Сулҳ кучга киргач, Табатабоий бош штаб бошлиғи этиб тайинланган ва Исроилга қарши урушга тайёргарликни тиклаш устида жуда кўп иш олиб борган”, дейилади Исроил баёнотида.
Ливан хавфсизлик манбаси ҳам Табатабоий юқори мартабали “Ҳизбуллоҳ” амалдорлари йўқ қилинганидан сўнг тез суръатда кўтарилганини ва охирги бир йил ичида бош штаб бошлиғи этиб тайинланганини тасдиқлади.
Исроилдаги хавфсизлик таҳлили ва ўқув маркази – Alma Center Табатабоий Сурияда ҳам, Ливандаги уруш пайтида ҳам Исроилнинг бошқа ҳужумларидан омон қолганини маълум қилган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025