Исроил махсус кучлари “Ҳизбуллоҳ”нинг денгиз қўмондонини қўлга олди
Олам
−
03 Ноябрь
6823Исроил Ҳарбий-денгиз кучлари махсус бўлинмаси Ливан шимолидаги Батрун қирғоқ шаҳарчасида “Ҳизбуллоҳ” қўмондони деб гумон қилинаётган Имод Амхаз исмли шахсни қўлга олди. Бу ҳақда кеча, 2 ноябрь куни “Axios”нинг исроиллик журналисти Барак Равид Исроил ҳукумати вакилига таяниб хабар берди.
“Исроил расмийлардан бири менга мамлакатнинг махсус кучлари кеча тунда Ливан шимолидаги операция чоғида “Ҳизбуллоҳ” ҳарбий-денгиз кучларининг юқори мартабали аъзоси Имод Амхазни қўлга олганини айтди”, деб ёзган журналист ўз саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, қўмондон сўроқ қилиш ва “Ҳизбуллоҳ”нинг денгиздаги операциялари ҳақида янги маълумот олиш учун ҳибсга олинган. Қўмондон Байрутдан 55 км шимолда катерда ўғирлаб кетилган. Айни пайтда Ливан Жамоат ишлари ва транспорт вазири Али Хами маҳаллий ОАВга Исроил махсус кучлари Денгиз транспорти институтида таҳсил олаётган фуқаролик кемаси капитани қўлга олганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг собиқ раҳбари Ҳасан Насруллоҳ ўрнини Наим Қосим эгаллагани эълон қилинганди. 71 ёшли Қосим ҳаракат ичида “иккинчи рақам” деб аталган. 1991 йилдан ўринбосар лавозимида бўлган. Исроил Ташқи ишлар вазирлиги эса ҳаракатнинг янги раҳбарини ҳам ўлдириш билан таҳдид қилганди. Шундан сўнг Қосим илк бор омма олдида чиқиш қилиб, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуни йўқ қилиш билан таҳдид қилганди. Бундан ташқари, Наим Қосим “Ҳизбуллоҳ” собиқ раҳбари, Исроил томонидан йўқ қилинган Ҳасан Насруллоҳ олиб борган ишни давом эттиришга содиқлигини, Насруллоҳ йўлидан боришини билдирганди.
LiveБарчаси
04 Ноябрь