Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи, супер ярим ўрта вазн тоифасида собиқ WBA чемпиони, Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди. Бу ҳақида Мадримовнинг  мураббийи Тўлқин Қиличев ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

Мураббийнинг сўзларига кўра, Мадримов 2026 йилнинг 24 январь куни Лас-Вегасда ўтказиладиган бокс оқшомида рингга кўтарилади. Аммо ҳозирча Мадримовга ким рақиблик қилиши маълум эмас.

Маълумот учун, ўша куни Matchroom Boxing компанияси Лас-Вегасда бокс оқшоми ташкил этади. Кечанинг марказий жангида IBF камари соҳиби Раймонд Мураталла Энди Крусга қарши ҳимоя жангини ўтказади. 

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов WBAнинг ноябрь ойи якунларига кўра янгиланган рейтингда 7-ўрини эгаллаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Исроил Мадримов WBA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг