Мадримов WBA рейтингининг 3-рақамли боксчиси билан жанг қилиши мумкин

Спорт

image

Matchroom промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Ҳирн ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримовнинг навбатдаги жангини WБА рейтингида 3-ўринда бораётган британиялик Жеймс Меткалфга қарши ташкил қилмоқчи. Буни спортчининг ўзи QALAMPIR.UZ'га тасдиқлади.

Унга кўра, Мадримов навбатдаги жангини супер ярим ўрта вазнда (69,8 кг) WBА рейтингида 3-ўринда бораётган британиялик Жеймс Меткалфга қарши ўтказиши мумкин. Ҳозирда мазкур баҳс статусини белгилаш бўйича WБА'га таклиф юборилган бўлиб, агар у тасдиқланса камар учун бўлиш эҳтимоли ҳам юқори.

Маълумот учун, Мадримов профессионал фаолияти давомида 10 та жанг ўтказиб, 9 тасида (6 нокуат) ғалаба қозонган ва биттасида техник дуранг қайд этилган. У охирги жангини ўрта вазн тоифасида ўтказиб, Рафаэль Игбоквени очколар бўйича мағлуб этган.

Жеймс Меткалф эса бу борада анчагина тажрибали ҳисобланади. У 27 та жанг ўтказиб, 25 тасида (15 нокаут) рақибларини мағлуб этган ҳамда 2 бор жангни бой берган. У сўнгги жангида Денис Ҳогандан очколар бўйича устун келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Мадримов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made