Исроил Мадримов жанголди “face-to-face” маросимида қатнашди (видео)
Спорт
−
14 Январь
11100Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик Исроил Мадримов Виржил Ортисга қарши жанг олдидан “нигоҳлар тўқнашуви” маросимида иштирок этди.
22 февраль куни Саудия Арабистонида ташкил этиладиган бокс оқшомида супер ярим ўрта вазн тоифаси вақтинчалик WBC камари учун Мадримов америкалик Виржил Ортисга қарши рингга кўтарилади.
Кечанинг марказий жангида ярим оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони россиялик Артур Бетербиев яна бир бор ҳамюрти Дмитрий Биволга қарши барча камарларини ҳимоя қилади.
Маълумот ўрнида, Исроил Мадримов охирги жангини 2024 йилнинг 24 августида P4P рейтинги етакчиларидан бири америкалик Теренс Кроуфордга қарши ўтказган ва очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлган эди. Мадримовнинг рекорди 10-1-1. Ортис эса 2024 йилнинг 24 августида украиналик Сергей Богачукни мағлуб этиб, WBO Interim камарини қўлга киритган эди. Виржилнинг рекорди 22-0.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь