Исроил Мадримов эртанги жанги олдидан “нигоҳлар тўқнашуви”да қатнашди (видео)

Спорт

image

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида фаолият олиб бораётган боксчи Исроил Мадримов Вержил Ортисга қарши жанг олдидан “face-to-face” маросимида иштирок этди.

Эртага, 22 февраль куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Ушбу кечада ярим ўрта вазн тоифаси WBC вақтинчалик чемпиони камари учун ўзбекистонлик Исроил Мадримов ҳамда америкалик Вержил Ортис рингга кўтарилади. Мазкур кечанинг марказий жангида биринчи оғир вазн тоифаси мутлақ чемпионлиги учун икки россиялик боксчи Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол рингга чиқади.

Маълумот ўрнида, Мадримов профессионал фаолияти давомида 12 та жанг ўтказган ва шундан 10 ғалаба, 1 мағлубият қайд этган. Яна бир жанги эса натижаси бекор қилинган. Ортис эса 22 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган.


Мақола муаллифи

Теглар

Профессионал бокс Исроил Мадримов WBC face-to-face Вержил Ортис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг