Исроил кучлари Жениндан чиқиб кетди
Олам
−
05 Июль 2023
6331Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Женин шаҳрида Исроил томонидан ўтказилган кенг кўламли ҳарбий амалиёт якунланди. У ердан барча ҳарбийлар олиб чиқилди. Бу ҳақда бугун, 5 июль куни Исроил мудофаа кучлари матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, даcтлабки бўлинмалар Женин шаҳридан бир кеча-кундузда чиқиб кетган. Энди улар Ғарбий Соҳилдаги “кундалик” вазифаларига қайтиши маълум қилинган.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳам Жениндаги операция якунланганини тасдиқлаган.
“Айни дамда биз миссияни якунлаяпмиз ва шуни айта оламанки, Жениндаги кенг кўламли амалиётимиз бир марталик операция эмас”, деган у шаҳар яқинидаги Исроил армияси назорат пунктига борганида.
Шунингдек, Исроил томони ҳарбий кучлар олиб чиқилиши бошланганидан бир неча соат ўтгач, Ғазо секторидаги фаластинлик жангчилар Исроил томон бешта ракета учирганини айтган.
Билдирилишича, ракеталар тутиб олинган, қурбонлар ҳақида эса маълумот йўқ. Бу ўққа жавобан исроиллик ҳарбийлар Ғазо сектори шимолидаги ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий объектига ҳужум қилган.
Маълумот учун, Исроилнинг Женинда ўтказган операцияси оқибатида 12 фаластинлик ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши яраланган. Исроил томондан эса бир аскар ўлган.
Эслатиб ўтамиз, 3 июлга ўтар кечаси Исроил армияси Женин ва шу номдаги қочқинлар лагерида кенг кўламли аксилтеррор операцияси бошланганини эълон қилганди. Операциянинг биринчи кунида Исроил ҳаво ҳужуми уюштирди. Америка Қўшма Штатлари маъмурияти эса Исроилнинг махсус операциясини қўллаб қувватлашини билдирди. Туркия эса Исроилнинг бу ҳаракатларини кескин қоралаб, зўравонликларни зудлик билан тўхтатишга чақирди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15