Исроил хавфсизлик, фаластинликлар эса ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига эга – Маҳмуд Аббос

Олам

image

Исроил тўлиқ чегара хавфсизлиги, фаластинликлар эса ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос Ар-Риёдда бўлиб ўтган иқтисодий форум доирасидаги махсус сессиядаги чиқиши чоғида айтиб ўтди.

Давлат раҳбари БМТга Фаластинни ташкилотга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилишни сўраб мурожаат қилди, шунингдек, Европа давлатларини Фаластин давлатини тан олишга чақирди.

“Исроил тўлиқ хавфсизлик ҳуқуқига эга. Биз фаластинликлар эса, худди бутун дунё халқлари каби ўз тақдирини ўзи белгилаш ва мустақил давлатчилик ҳуқуқига эгамиз”, дея қўшимча қилди Аббос.

Шунингдек, у босиб олинган Ғарбий Соҳилдан фаластинликларнинг кўчирилиши эҳтимолидан хавотир билдирди.

"Мен Ғазо секторидаги ҳужумлар якунлангач, Исроил Ғарбий Соҳилга бориб, одамларни Иорданияга депортация қилишидан хавотирдаман", деган Президент.

Маҳмуд Аббос АҚШ Исроилни тўхташга мажбур қила оладиган ягона давлат эканини таъкидлади. У содир бўлган воқеалар учун АҚШни жавобгар деб ҳисоблади. Унинг сўзларига кўра, Фаластин халқи Ғазодан ҳам, Ғарбий Соҳилдан ҳам мажбуран чиқариб юборилишни қабул қилмайди.

Фаластин раҳбари Ғазода ўт очишни тўхтатиб, эксклавга гуманитар ёрдам етказилишини таъминлашга чақирди.

Маълумот учун, 2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳужумларида 34454 киши ҳалок бўлди, улардан камида 14685 нафари болалар ва 9670 нафари аёллар, яна 77575 нафари яраланган. Минглаб қурбонлар вайроналар остида қолмоқда. Исроил армияси блокададаги Фаластин анклавидаги фуқаролик инфратузилмасини вайрон қилиб, шифохоналар ва таълим муассасаларини нишонга олмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин Исроил Маҳмуд Аббос Ғазо Ар-Риёд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг