Исроил Ғазодаги ягона католик черковига зарба берди

Олам

image

Исроил кучлари кеча, 17 июль куни Ғазодаги ягона католик черкови – Муқаддас оила черковига зарба берди. Бу ҳақда ANSA хабар берди.

Ҳужумда марҳум папа Францискнинг яқин дўсти ва ишончли одами ҳисобланган аргентиналик руҳоний Габриэль Романелли яраланди. Қуддус Лотин Патриархияси (Исроил, Фаластин, Иордания ва Кипрни назорат қилади) Романелли ота енгил яраланганини, жароҳатланганларнинг қолган олти нафаридан иккисининг аҳволи оғир эканини айтди.

Католикларнинг руҳий етакчиси ва Рим папаси Лео ХIV Ғазодаги Муқаддас оила черковига (Лотин монастири) Исроил ҳаво ҳужуми уюштирганидан чуқур афсусда эканини билдирди ва тезда ўт очишни тўхтатишга чақирди.

Фаластиннинг расмий хабар агентлиги WAFA маълумотларига кўра, Исроил армиясининг Ғазо шаҳри шимолидаги Муқаддас оила черковига уюштирган ҳужуми оқибатида Исроил ўқларидан қутулиш учун черковдан бошпана топганлар орасидан 2 аёл ҳалок бўлган ва 7 киши яраланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил черков Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг