Исроил Ғазодаги операциянинг янги босқичи бошланганини маълум қилди
Олам
−
28 Октябрь 2023 7424 1 дақиқа
Исроил армияси Ғазо секторидаги операциянинг бир босқичини якунлаб, кейинги буйруқларгача давом этадиган янги босқичга ўтди. Бу ҳақда Исроил Мудофаа вазири Йоав Галант мамлакат ҳарбий раҳбарияти билан вазиятни баҳолаш бўйича йиғилиш якунлари ҳақида берган баёнотида маълум қилди.
"Биз урушнинг бир босқичини босиб ўтдик. Бугун тунда Ғазода ер ларзага келди. Биз ерга ва ер остига зарба бердик, барча даражадаги, ҳамма жойда террорчиларга ҳужум қилдик. Армия учун кўрсатмалар аниқ: ҳаракатлар янги буйруқ берилгунга қадар давом этади", деган вазир.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 октябрь куни кечқурун Исроил блокада қилинган Ғазо секторининг шимолидаги 150 та нишонга зарба берганди. Шу куни Исроил ҳарбийлари Ғазо сектори шимолига кириб, қуруқликдаги амалиётларини бошлади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025