Исроил Ғазода 1,5 атом бомбаси кучига тенг бомба ишлатган – Фаластин
Олам
−
31 Октябрь 2023
17674Жорий йилнинг 7 октябридан бери Исроил Ғазо секторида 18 минг тоннадан ортиқ портловчи моддадан фойдаланган, бу тахминан 1,5 атом бомбаси кучига тенг. Бу ҳақда Фаластин ҳукуматининг Ғазодаги медиа бўлими раҳбари Саламэ Маъруф маълум қилди.
Унинг айтишича, босқинчи кучлар Ғазода 85 та ҳукумат биносини вайрон қилган.
“Исроил Ғазо секторидаги 47 та масжидни вайрон қилди ва 3 та черковга катта зарар етказди. Ҳужумлар оқибатида 200 мингдан ортиқ бино вайрон бўлган, уларнинг 32,5 мингтаси яшаш учун яроқсиз ҳолга келган, 203 та мактаб жиддий зарар кўрган, 45 та мактаб бутунлай ишдан чиққан”, дейди Маъруф.
Унга кўра, Исроил армияси 908 оилани яъни минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлган.
“Ҳужумлар оқибатида 35 нафар журналист, 124 нафар тиббиёт ходими ва фавқулодда қутқарув гуруҳларидан 18 нафар фуқаро муҳофазаси ходими ҳалок бўлди”, дея таъкидлайди у.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 30 октябрь куни Save the Children ташкилоти Ғазода ўлдирилган 7703 кишининг 40 фоиздан ортиғини, Фаластин ҳудуди ва Исроилда ҳалок бўлганларнинг учдан биридан кўпроғини болалар ташкил этишини маълум қилганди. Ғазода яна 1000 нафар бола вайроналар остида ғойиб бўлгани учун ҳалок бўлганлар сони анча юқори бўлиши мумкин.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь