Исроил Ғазо жанубини эвакуация зонаси деб эълон қилди
Олам
−
21 Декабрь 2023
3079Исроил армияси Хон-Юнус шаҳрининг 20 фоизини эвакуация зонаси сифатида белгилади. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси хабар берди.
“20 декабрь куни Исроил ҳарбийлари зудлик билан эвакуация қилиш учун Хон-Юнус шаҳрининг марказий ва жанубий қисмининг 20 фоизга яқинини қамраб олган янги ҳудудни белгилади”, дейилади баёнотда.
БМТга кўра, уруш бошланишидан олдин бу ҳудудда 111 мингдан ортиқ одам яшаган.
Шунингдек, ҳудудда 32 қочқинлар лагери жойлашган бўлиб, уларда 141 мингга яқин кўчирилган фаластинликлар яшайди. Уларнинг аксарияти эксклав шимолидан эвакуация қилинган.
Ғазо секторида Исроил ва ҲАМАС гуруҳи ўртасида жанглар давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ғазо секторида давом этаётган ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 20 мингдан ошган.
LiveБарчаси