Исроил Ғазо секторини тўлиқ эгаллаб олмоқчи
Олам
−
05 Август 3470 1 дақиқа
Исроил ҳукумати Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётларни кенгайтириш, ҳаттоки бу ҳудудни тўлиқ босиб олиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ҳукумат вакилларига таяниб, “Ynet” хабар берди.
“Қарор қабул қилинди – биз Ғазо секторини тўлиқ эгаллашга киришамиз”, дея мамлакат Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг атрофидаги мулозимлардан иқтибос келтиради нашр.
Манбанинг сўзларига кўра, ҳарбий ҳаракатлар, ҳатто гаровда ушлаб турилганлар жойлашган ҳудудларда ҳам амалга оширилади.
Қайд этилишича, Исроил Мудофаа кучлари штаб бошлиғи Эяль Замир Ғазо тўлиқ босиб олинишига қарши ва бу ҳаракатни амалий жиҳатдан хавфли деб ҳисобламоқда.
“Агар бу Исроил Мудофаа кучлари штаб бошлиғига ёқмаса, у истеъфога чиқиши мумкин”, дея қўшимча қилинади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 1 август куни АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Яқин шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф Исроил ва Ғазога ташриф буюрди. У урушни якунлаш ва гаровдагиларни озод қилиш бўйича тўлиқ келишувга эришиш ҳозирда асосий сиёсий вазифа эканини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, вақтинчалик келишувлар ўрнига урушни тўхтатиш ва гаровдагиларни қайтариш устувор мақсадга айланиши лозим. Уиткофф Ғазо аҳолисининг аксарияти ҳам гаровдагиларни озод қилишни истаётганини айтиб, бу ҳолат ҳудудни қайта тиклашни бошлаш имконини беришини билдирди.
Live
Барчаси