Исроил Эрон олий раҳбарига тегишли самолёт йўқ қилинганини маълум қилди

Олам

image

Исроил Теҳрондаги Меҳробод аэропортида зарба бериб, Эрон олий раҳбари томонидан фойдаланилган самолётни йўқ қилганини даъво қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат мудофаа армияси (ЦАХАЛ) хабар берди.

ЦАХАЛ маълумотига кўра, зарба кеча, 15 март куни кечқурун амалга оширилган. Қайд этилишича, ушбу самолётдан Эроннинг марҳум олий раҳбари Али Хоманаий ҳамда бошқа юқори лавозимли амалдорлар ва ҳарбийлар фойдаланиб келган.

Хабарда айтилишича, самолёт ҳарбий таъминот билан боғлиқ вазифаларни бажариш, шунингдек ички ва халқаро парвозлар орқали турли давлатлар билан фаолиятни мувофиқлаштиришда ишлатилган.

Исроил томонининг таъкидлашича, самолётнинг йўқ қилиниши Эрон раҳбариятининг бошқа давлатлар билан ҳамкорликни мувофиқлаштириш ҳамда ҳарбий салоҳиятини тиклаш имкониятларига салбий таъсир кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Эронга қарши операция билан бир вақтда Ливан жанубида ҳам ҳаракат қилаётгани ва “олдинги мудофаани кучайтириш учун” чегара яқинидаги бир нечта нуқталарда позицияларни эгаллаётгани ҳақида хабар берилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон самолёт Исроил Теҳрон Али Хоманаий САХАЛ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг