Исроил Боррелни антисемитизмда айблади
Олам
−
14 Сентябрь
2545Исроил Ташқи ишлар вазири Исроил Кац Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жосеп Боррелни “антисемитизм ва Исроилга нафратда” айблади. Бу ҳақда исроиллик вазир ижтимоий тармоқда ёзган.
Кацнинг таъкидлашича, Боррель АҚШ, Германия, Франция ва Буюк Британия Эронга қарши санкциялар киритган ҳафтада “Исроилга қарши нафрат кампаниясида иштирок этган”.
Исроил Ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, Боррель ҳам Европа Иттифоқини Эронга қарши санкцияларга қўшилишга интилиш ўрнига “Эрон томонидан назорат қилинадиган” Фаластин давлатини яратишни қўллаб-қувватлаган.
“Бу Боррелнинг мероси: антисемитизм ва Исроилга нафрат”, дейди у.
Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларини муҳокама қилиш учун Миср ва Ливан бўйлаб минтақавий сафарда бўлган Боррель, Исроилга ташрифини бекор қилди.
Боррелнинг Исроилга ташрифи 14-15 сентябрь кунларига мўлжалланган эди, бироқ Тель-Авив маъмурияти ташрифни октябрь ойи охиригача, яъни унинг Европа Иттифоқидаги ваколат муддати тугагунига қадар қолдиришни сўради.
Хабар қилинишича, Европа дипломатияси раҳбари Исроилнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Хаим Регевга Исроил Ташқи ишлар вазири Кац ташрифни истамаганидан кейин Исроилга ташрифини бекор қилганини айтган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь