Исроил 90 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди

Олам

image

Исроил Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича ҲАМАС билан келишув доирасида 90 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди. Бу ҳақда бугун, 20 январга ўтар кечаси озод этилган фаластинликларни "террорчилар" деб атаган Исроил қамоқхона хизматига таяниб, "Reuters" хабар берди.

Сўнгги маълумотларга кўра, ойналари қорайтирилган иккита автобус Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган Офер ҳарбий қамоқхонаси ҳудудидан чиқиб кетган. "The Times of Israel" нашрининг ёзишича, озод этилганларнинг 78 нафари Ғарбий Соҳилдан, 12 нафари эса Шарқий Қуддусдан. "Ynet" портали маълумотларига кўра, улар орасида 69 нафар аёл, жумладан, бир нафар вояга етмаган, 8 нафар бола ва 12 нафар нисбатан кичик жиноятлар учун судланган эркак.

Бир неча соат аввал ҲАМАС гаровга олинган уч нафар исроиллик: 24 ёшли Роми Гонен, 28 ёшли Эмили Дамари ва 31 ёшли Дорон Штайнбрехерни озод қилган эди. Улар уришаётган томонлар ўртасидаги келишувнинг биринчи босқичини амалга ошириш доирасида Халқаро Қизил Хоч қўмитасига топширилди. ЦАХАЛ маълумотларига кўра, озод этилганлар ҳарбий ва хавфсизлик кузатуви остида Исроилга олиб кетилган ва уларнинг аҳволини баҳолаш учун тиббий кўрикдан ўтказилади.

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишув шартларига кўра, биринчи босқичда 737 нафар фаластинлик маҳбус озод қилинади. Улардан 296 нафари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Шу билан бирга, AFP’нинг аниқлик киритишича, 236 нафар фаластинлик озод этилганидан сўнг дарҳол учинчи давлатларга – “асосан Қатар ёки Туркияга” юборилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил сулҳ Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг