Исроил “Ҳизбуллоҳ”га қарши зарбаларни янада кучайтиради

Олам

image

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяҳу Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракатига қарши зарбалар янада кучайтирилишини маълум қилди. Бу қарор Ҳизбуллоҳ томонидан Ливан жануби ва Исроил шимолидаги нишонларга дрон ҳамда ракета ҳужумлари уюштирилганидан кейин қабул қилинди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Маълум қилинишича, Исроил армияси Ливаннинг шарқидаги Бека водийси ҳудудида ҳам зарбалар берган. Нетаньяху мамлакат “Ҳизбуллоҳ” билан уруш ҳолатида эканини билдириб, “босимни янада ошириш” бўйича топшириқ берганини айтган.

Шу билан бирга, Ливан ва Исроил вакиллари келаси ҳафта Вашингтонда навбатдаги музокараларни ўтказиши кутилмоқда. Ливан Президенти Жозеф Аун эса Исроил қўшинларини мамлакат жанубидан тўлиқ олиб чиқишни талаб қилган.

Жорий йилнинг 16 апрель куни тузилган сулҳга қарамай, томонлар ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда. Исроил маълумотларига кўра, сулҳ имзоланганидан буён 10 нафар исроиллик ҳарбий ҳалок бўлган. Ливан томони эса шу давр ичида Исроилнинг кучли бомбардимонлари оқибатида 400 дан ортиқ одам, жумладан кўплаб фельдшер ва қутқарув хизмати ходимлари ҳалок бўлганини билдирган.

Бунга жавобан Исроил Ливан бўйлаб ҳаво ҳужумларини бошлади ва қуруқликдаги операцияни амалга оширди. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Исроил ҳужумлари оқибатида жами 3 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Шунингдек, Исроил Ливан жанубидаги янги ҳудудлар аҳолиси учун деярли ҳар куни эвакуация буйруқларини бермоқда. Оқибатда бир миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган.

Можаро АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари фонида янада кескинлашган. “Ҳизбуллоҳ” Эроннинг яқин иттифоқчиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил армияси Байрутга уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида “Ҳизбуллоҳ”нинг элита бўлинмаси ҳисобланган “Радван” кучлари қўмондони ўлдирилганини маълум қилганди. Шунингдек, Исроил жанубий Ливандаги ҳужумларни давом эттираётган бўлса, “Ҳизбуллоҳ” бунга жавобан Исроил аскарларига қарши дрон ва ракеталардан фойдаланаётганини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил зарба Ҳизбуллоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг