Исроил ҲАМАСнинг хавфсизлик аппарати раҳбарини йўқ қилди

Олам

image

Исроил кучлари Ғарбий Ғазода ҲАМАСнинг хавфсизлик аппарати раҳбари Маҳмуд ал-Асвадни йўқ қилди. Бу ҳақда “The Jerusalem Post” хабар берди.

Нашрга кўра, Маҳмуд ал-Асвад ташкилот учун муҳим стратегик шахс бўлиб, разведка маълумотлари тўплашда ва хавфсизлик тизимини бошқаришда асосий роль ўйнаган.

Қўшимча қилинишича, Исроил кучлари ал-Асвадни йўқ қилиш билан бир вақтда Ғазода жойлашган бошқа инфратузилмалар, жумладан, қурол омборларини ҳам нишонга олган бўлиши мумкин. Воқеанинг бошқа тафсилотлари эса очиқланмаган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 август куни Исроил Ғазодаги Носир шифохонасига берган зарбаларида камида 15 киши, жумладан, 3 журналист ҳалок бўлганди. Расмийларга кўра, зарбалар оқибатида ҳалок бўлган журналистлардан бири, оператор Ҳуссам ал-Масри “Reuters” агентлигида ишлаган. Унда ишлаган фотосуратчи Хотам Холид эса яраланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ҲАМАС Маҳмуд ал-Асвад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг