Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди. 15 киши ҳалок бўлди
World
−
25 August 2025 2450 1 minute
Бугун, 25 август куни Исроил Ғазодаги Носир шифохонасига берган зарбаларида камида 15 киши, жумладан, уч журналист ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фаластин соғлиқни сақлаш расмийларига таяниб, “Reuters” агентлиги хабар берди.
Расмийларга кўра, зарбалар оқибатида ҳалок бўлган журналистлардан бири, оператор Ҳуссам ал-Масри “Reuters” агентлиги учун ишлаган. Унда ишлаган фотосуратчи Хотам Холид эса яраланган.
Исроил ҳарбийлари ҳам, Исроил Бош вазири идораси ҳам зарбалар юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаган.
Эслатиб ўтамиз, 20 август куни Исроил армияси (ЦАХАЛ) Ғазо шаҳрига бостириб киришни бошлаганини эълон қилганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August