Исроил ҲАМАС етакчиси Синварнинг жасадини қайтариб бермайди – “The Times of Israel”

Олам

image

Исроил Ғазо ҳудудида ўлдирилган ҲАМАС ҳаракати етакчиси Яҳё Синварнинг жасадини қайтариб бермаслигини қатъиян маълум қилди. Бу ҳақда “The Times of Israel” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, аввалроқ,  Саудия Арабистонининг “Аl Hadath” телеканали ҲАМАС ҳаракати Исроилдан Яҳё Синварнинг жасадини қайтаришни талаб қилгани ҳақида хабар тарқатган. Манбада ҲАМАС жасадни Ғазодаги ўт очишни тўхтатиш бўйича битимнинг биринчи босқичи доирасида қайтариб олишни хоҳлагани қайд этилган. Бу хабарга жавобан Исроил томони тегишли баёнот юбориб, Яҳё Синварнинг жасадини қайтариб бермаслигини қатъиян маълум қилган.

“Исроил ҲАМАС ҳаракатига Синварнинг жасадини қайтариб бермайди. Бу содир бўлмайди ва нуқта”, дейилади баёнотда.

Маълумот учун, Яҳё Синвар 2017 йилдан бошлаб Ғазо секторида ҲАМАСни бошқарган ва 2024 йил 6 август куни Исмоил Ҳониянинг Теҳронда ўлдирилишидан сўнг бутун ҳаракат сиёсий бюросининг раиси лавозимига сайланган эди. 2024 йил 16 октябрь куни Синвар Ғазонинг жанубида Исроил ҳарбийлари томонидан ўлдирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил ҲАМАС Синвар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг