Исроил ҲАМАС етакчисини ўлдирган бўлиши мумкинлигини эълон қилди
Олам
−
17 Октябрь
3789Исроил ҳарбийлари ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Яҳё Синвар яқинда Ғазо секторига уюштирилган зарбада ўлдирилгани эҳтимолини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ЦАХАЛ матбуот хизмати хабар берди.
ЦАХАЛ баёнотида айтилишича, Ғазо секторига берилган зарбада 3 нафар ҲАМАС аъзоси йўқ қилинган. ЦАХАЛ ва Шин Бет (Исроил разведка агентлиги) ўлдирилганлардан бири Яҳё Синвар бўлиши эҳтимолини текширмоқда.
“Уларнинг шахсини тасдиқлашнинг ҳозирча имкони йўқ”, деди Исроил ҳарбийлари.
Исроилнинг юқори мартабали мулозимларининг “Ynet”га айтишича, айнан Синвар ўлдирилгани эҳтимоли "жуда юқори" ва воқеа жойида бунинг "белгилари" бор.
“Kan” радиостанцияси манбалари ҳам Синварнинг ўлдирилиши эҳтимоли юқорилиги ҳақида гапирди. Шунингдек, улар Исроилда Синварнинг ДНКси борлигини, чунки у Исроил қамоқхонасида бўлгани учун унинг шахсини аниқлаш муаммо бўлмаслигини таъкидлади.
“The New York Times” газетасининг тўрт нафар Исроил расмийсига таяниб ёзишича, Ғазо секторида ҳалок бўлган эркакнинг жасади Исроилдаги лабораторияга етказилмоқда.
Араб манбалари зарба жойидан топилган жасаднинг фотосуратларини тарқатди.
Шу билан бирга, 3 киши ўлдирилган бинода исроиллик гаровга олинганларнинг излари топилмади.
Яҳё Синвар 7 октябрь куни Исроилга ҳужум уюштирганлардан бири саналади. У 31 июль куни Теҳронда ўлдирилган аввалги етакчи Исмоил Хониянинг ўлимидан сўнг ҲАМАС сиёсий бюросининг янги раҳбари этиб сайланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь