Исроил ҲАМАС билан келишув доирасида Ғазодан қўшинларини олиб чиқиши мумкин – ОАВ 

Олам

image

Исроил ҲАМАС билан потенциал келишув доирасида Ғазо секторининг асосий шаҳарларидан ўз қўшинларини олиб чиқиши мумкин. Бу ҳақда фаластинлик манбага таяниб, “Al Arabiya” телеканали хабар берди.

“ҲАМАС ва Исроил ўртасида гаровга олинганлар ва асирларни алмашиш бўйича янги сулҳнинг биринчи босқичи тафсилотлари бўйича келишув мавжуд”, дейди телеканал манбаси. 

Унинг айтишича, потенциал келишув шартларига кўра, Исроил қўшинларини Ғазо сектори шаҳарларидан олиб чиқиб, чегара нуқталарига жойлаштиради. Келишувга эришилса, ҲАМАС яҳудий давлати қамоқхоналарида сақланаётган 30 нафар фаластинлик эвазига ҳар куни бир исроилликни гаровдан қўйиб юборади. 

Таъкидланишича, битимнинг учинчи босқичи ҲАМАС томонидан асирга олинган исроиллик зобитларни озод қилишни ўз ичига олади. Телеканал суҳбатдошининг билдиришича, ҲАМАС Ғазо секторининг урушдан кейинги тузилмаси бўйича "эҳтиёткорлик билан мослашувчанлик" кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ҲАМАСнинг Ғазо секторида жангларни тўхтатиш эвазига гаровга олинганларни қайтариш ҳақидаги таклифига рози бўлмаганди. Шундан сўнг Исроил ҲАМАСга Ғазо секторида гаровга олинган барча одамларни озод қилиш эвазига икки ойлик сулҳ таклиф қилди. “Associated Press”нинг мисрлик юқори мартабали амалдорга таяниб, ёзишича, ҲАМАС ҳам Исроилнинг таклифини рад этган.

Кейинчалик Миср расмийларига “The Wall Street Journal”га ҲАМАС Ғазо секторида гаровга олинганларни озод қилиш бўйича янги келишувни муҳокама қилишни бошлашга тайёр эканини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг