ҲАМАС ҳам Исроилнинг сулҳ таклифини рад этди

Олам

image

ҲАМАС Исроилнинг Ғазо секторида барча гаровга олинганларни озод қилиш шарти билан икки ойга ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳақидаги таклифини рад этди. Бу ҳақда исмини ошкор этмаган мисрлик юқори мартабали амалдорга таяниб, “Associated Press” хабар берди.

AP’нинг манбасининг айтишича, Исроил таклиф қилган режага кўра, ҲАМАС исроиллик гаровга олинганларни, Исроил эса ҳибсга олинган фаластинликларни озод қилиши керак эди. Бундан ташқари, ҲАМАС етакчилари, агар бу таклиф қабул қилинса, бошқа мамлакатларга бемалол кетиши мумкин эди.

Агентлик суҳбатдошига кўра, ҲАМАС Исроил таклифини рад этган ва яҳудий давлати Ғазога ҳужумини тўхтатиб, қўшинларини олиб чиқмагунча гаровга олинганларни озод қилмаслигини айтган. Миср расмийсининг таъкидлашича, Қоҳира ва Доҳа "кўп босқичли таклиф" ишлаб чиқмоқда ва томонлар ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этишга ҳаракат қилмоқда.

Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирбининг маълум қилишича, Қатарда ҲАМАС аъзоларини гаровга олганларни озод қилиш бўйича янги келишувлар бўйича маслаҳатлашувларда Вашингтон маъмурияти вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ҲАМАСнинг Ғазо секторида жангларни тўхтатиш эвазига гаровга олинганларни қайтариш ҳақидаги таклифига рози бўлмаганди. Шундан сўнг Исроил ҲАМАСга Ғазо секторида гаровга олинган барча одамларни озод қилиш эвазига икки ойлик сулҳ таклиф қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг