Испанияда Telegram'дан фойдаланиш тақиқланди
Технология
−
24 Март
6505Кеча, 23 март куни Испания суди Telegram ижтимоий тармоғининг мамлакатдаги фаолиятини тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Шундай қилиб, Испания Миллий суди судьяси Сантьяго Педраз Telegram мессенжерининг фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ҳақидаги суд қарорини ижро этишни буюрди. Аммо қарор қачондан кучга кириши ва қачонгача давом этиши аниқ эмас. Мессенжер ҳали ҳам Испанияда ишламоқда.
Қайд этилишича, суд бир нечта медиа компанияларининг шикоятларини кўриб чиққан. Испаниянинг EGEDA, "Mediaset Espana", "A3 Media" ва "Movistar Plus" медиа компаниялари Telegram'ни мамлакатда бузғунчи материаллар тарқатишда айблаган.
Ҳужжатларга кўра, судья сўралган маълумотларга жавоб олмагани учун шикоятлар асосли деб топиб, суд Telegram'ни мамлакат ҳудудида вақтинчалик блокировка қилишга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, 22 март куни Москвадаги терактни содир этганликда гумонланган шахс қўпорувчилик ҳаракатларига Telegram орқали ёлланганини тан олган эди.