Москвадаги теракт иштирокчиси Telegram орқали ёлланганини тан олди (видео)
Олам
−
23 Март
64428Москвадаги терактнинг ташкилотчи раҳбарлари Telegram-каналлари орқали одамларни жалб қилиб, уларни қурол-яроғ билан таъминлаган. Бу ҳақда RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симонянга таяниб, "ТАСС" хабар берди.
Симонян томонидан эълон қилинган видеода Москвадаги қуролли ҳужумда иштирок этишда гумонланаётган, 1998 йилда туғилган Шамсутдин Фариддун сўроқ пайтида Telegram'даги чатлардан бирига ёлланганини тан олган.
"(Террор ҳужуми ташкилотчилари) Telegram'да исм-фамилиясиз, аноним тарзда ёзишган... Улар менга ёзишган", деган у қўрқув аралаш.
Эркакнинг айтишича, унга ижтимоий тармоқлар орқали ваъз ўқиган ташкилотчининг ёрдамчисидан хат келган. Террор ҳомийлари одамларни ўлдиргани учун "қора ишчи"ларга яхшигина пул ваъда қилган. Гумондор 4 март куни Туркиядан учиб келганини айтиб, теракт учун унга 500 минг рубль (67 млн сўмдан зиёд) таклиф қилинганини қўшимча қилган. У айнан кимнинг ўлими учун пул таклиф қилингани ҳақидаги саволга, "исталган фуқаро", деб жавоб берган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ФХХ раҳбари Путинга 11 киши қўлга олинганини айтганди.
LiveБарчаси