Испания ЖЧ финали чипталари нархини кескин танқид қилди

Спорт

image

Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) президенти Рафаэль Лусан 2026 йилги Жаҳон чемпионати финали учун белгиланган чипта нархларини кескин танқид қилди. Бу ҳақда Лусан “Marca” нашрига берган интервьюсида сўз очди.

Испания терма жамоаси ярим финалда Францияни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, мундиаль финалига йўл олгач, ҳал қилувчи учрашув чипталари нархи янада муҳокамалар марказига чиқди.

Маълумотларга кўра, финал учун энг арзон чипта нархи 4451 еврони, энг қиммати эса 188 минг еврони ташкил этмоқда. FIFA назоратидаги расмий қайта сотиш платформасида эса айрим эксклюзив чипталарнинг нархи 2 миллион еврогача етган.
Рафаэль Лусан бу ҳолатни оддий мухлисларга нисбатан адолатсизлик деб баҳолади.

“Финал учун энг арзон чипта тахминан 4000 доллар туради. Бу худди авиачипталар нархига ўхшайди доим ошиб ёки тушиб туради. Бу ҳақиқатан ҳам уятли ҳолат ва бунга йўл қўйиб бўлмайди. Испаниядан бу ерга келиш учун катта харажат қилаётган, ўртача ёки кам даромадли кўплаб мухлислар бор. Улар нафақат чипта, балки авиачипта ва меҳмонхона учун ҳам катта маблағ сарфлашга мажбур. Меҳмонхоналар нархи эса 800 евродан бошланади”, дейди Лусан.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалида Испания Англия ҳамда Аргентина ўртасидаги ярим финал баҳси ғолиби билан тўқнаш келади. Мундиалнинг ҳал қилувчи учрашуви жорий йилнинг 19 июль куни Нью-Жерси штатидаги “МетЛайф” стадионида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг